Huawei топ смартфонининг платасини алмаштириш $1000дан қимматга тушади

Бир неча кун олдин Huawei Mate X2 номли буклама дисплейли смартфонини намойиш қилди. Унинг нархи қарийб 2800 долларни ташкил этади, шунинг учун уни таъмирлаш ҳам арзонга тушмаслигига ажабланмаса бўлади.

Қурилманинг турли қисмларини таъмирлаш учун нархлар рўйхати компания веб-сайтида эълон қилинган. Қизиғи шундаки, буклама смартфоннинг энг қиммат қисми бу дисплей эмас, балки унинг электрон платаси бўлиб, 256 ГБ версияянинг платасини алмаштириш 1116 долларга, 512 ГБ версияники эса 1256 долларга тушади. Ушбу пулга сиз янги янги iPhone 12 Pro Max ёки Samsung Galaxy S21 Ultra сотиб олишингиз мумкин.

Mate X2нинг 8 дюймли экранини алмаштириш эса 884 доллар, ташқи дисплей эса атиги 124 доллар туради.

Бошқа қисмларни алмаштириш унчалик қиммат эмас: масалан, олд камера 70 доллар, ултра кенг бурчакли камера 51 доллар, асосий 50-МП частотали сенсор – 184 доллар, аккумулятор – 31 доллар ва ҳ.к.

Манба

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!