Huawei янги iPhone 12 дизайнига ўхшаш смартфон ишлаб чиқаради

Хитойнинг Huawei компаниясининг Nova 8 SE моделининг илк суратлари унинг дизайни iPhone 12нинг ташқи кўринишини деярли такрорлайди, дейишга имкон беради. Хусусан, Nova 8 Seдаги камералар блоки iPhone 12даги каби қурилманинг чап бурчагида жойлашган.

Янги қурилма расман эртага, 5 ноябрда тақдим этилиши кетилмоқда. Шунингдек, телефоннинг Huawei Nova 8 Pro номли такомиллашган версияси ҳам чиқарилади.

Таъкидлаш зарурки, Appleнинг ҳар янги смартфонларининг ташқи кўриниши кўплаб хитой смартфон ишлаб чиқарувчилари томонидан кўчириб олинади. Лекин Huawei ширкати бу ишга биринчи марта қўл урмоқда.

Манба: GSM Arena

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!