Huaweiнинг «раскладушка»сига энг кучли процессор ўрнатилди

Huawei компанияси ўзининг илк буклама дисплейли “раскладушка” шаклидаги P50 Pocket смартфонини расман тақдим этди, деб хабар беради FoneArena нашри. Қурилманинг ички экрани 6,9-дюймоли (FHD+) OLED-панель бўлиб, 120 Гцлик частотага эга. Ташқи экранга1,04 дюймлик AMOLED-матрица қўйилган. Ташқи дисплейдан қўнғироқларга жавоб бериш ҳам мумкин.

Асосий камера 40 Мплик, шунингдек, кенгбурчакли 13-Мп ва яна бир 32-Мплик датчик ҳам мавжуд. Фронталь модуль — 10-Мплик.

Смартфонга Snapdragon 888 процессори қўйилган бўлиб, у 8/12 ГБ оператив хотира билан биргаликда ишлайди. Доимий хотира ҳажми 256/512 ГБ. Батарея 4000 мАсоатлик. Бармоқ излари сканери ён тугмага ўрнатилган.

Huawei P50 Pocket Android ОТ бошқарувчида ишлайди (Google) сервисларисиз. Хитойда P50 Pocket $1410дан бошлаб сотилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!