Hyundai учар таксилар тармоғини ишга тушириш арафасида

Hyundai автомобил компанияси ва Британиянинг Urban-Air Port компанияси Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия, Австралия, Скандинавия, Жанубий Корея ва Жануби-Шарқий Осиё шаҳарларида учар таксилар тармоғини яратишни режалаштирган. Бу ҳақда Bloomberg ёзади.
Компания вакилларининг нашрга айтишича, биринчи бекат 2022 йилда Англиянинг Ковентри шаҳрида очилиши керак. Худди шу йили Лондон ва Лос -Анжелес марказида навбатдаги учувчи такси базалари очилиши режалаштирилган. Лондон такси бекати Вест-Энд савдо ҳудудида ёки Сити молия марказида пайдо бўлади.

“Сектор ўсиб бормоқда ва биз биламизки, шаҳарлардаги электр учар транспорт воситалари ва ўзиюрар таксилар келажаги тез орада ҳақиқатга айланади. Аммо, агар биз ер юзида ҳам, ҳавода ҳам зарур инфратузилмага эга бўлмасак, бундай бўлмаслиги мумкин”, — дейди компания асосчиси Рики Сандху.


Urban-Air Port яқин беш йилда бутун дунё бўйлаб 200 дан ортиқ учувчи таксилар тармоғини яратишни режалаштирмоқда. Транспорт йўловчиларни аҳоли гавжум шаҳарларда ҳам, узоқроқ жойларда ҳам ташийди. Таксилар водород ёнилғи хужайралари ёрдамида юради.

Юқоридаги каби учар такси хизматлари бирқатор бошқа ширкатлар томонидан синовдан ўтказилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!