Илк сенсорли смартфонни ким ишлаб чиқарган эди?

Американинг IBM компанияси кўплаб инновацияларнинг бошида турганини биламиз. Қизиғи, ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида ширкат смартфон ҳам ишлаб чиқарган экан! Бунинг устига, у сенсорли экранга эга бўлган. 1994 йилда дунё юзини кўрган IBM Simon модели бунга гувоҳ бўлиши мумкин.

Ўз даврининг инновацион ускунаси бўлган ушбу телефон 16 МГцлик процессор, 1 мегабайт (!) тезкор хотира ҳамда 160 х 293 пиксел ўлчамдаги монохром дисплейга эга бўлган. Шунингдук, смартфонда стилус ёрдамида сенсорли экранда турли амалларни бажариш мумкин бўлган.

Аммо, нархи $1090 тенг бўлган смартфон бозорда ўз ўрнини топа олмаган ва натижада лойиҳа IBM томонидан ёпиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, тарижда биринчи сенсорли экранга эга смартфонни 2008 йилда Apple асосчиси Стив Жобс тақдим этган эди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!