Ичига наушниклар ўрнатиладиган смартфон ишлаб чиқарилади

Хитойнинг Xiaomi компанияси замонавий смартфонга симсиз наушникларни жойлаштиришнинг антиқа усулига патент олди, деб хабар беради Daryo.uz нашри. Унга кўра, наушниклар смартфон корпусининг юқори қисмидаги иккита махсус разёмга жойлаштирилади. Яъни симсиз наушниклар алоҳида кейсда эмас, балки смартфоннинг ўзида сақланади ва шу ердан қувватланади.

Наушниклар қурилма юқори қисмини тўлиқ ёпади – наушник устига босилса, у корпусдан чиқади. Наушникларнинг юқори қисми айлангани сабаб смартфонга тўлиқ “яширина олади”.

Шундай қилиб, Xiaomi бир вақтнинг ўзида бир неча муаммони ҳал этмоқда – наушникларни алоҳида қувватлантириш ва уларни алоҳида кейсда кўтариб юриш шарт эмас. Уларни эсдан чиқариб қолдириш ёки йўқотиб қўйишнинг ҳам эҳтимоли кам.

Xiaomi бу турдаги смартфонни ростдан ҳам ишлаб чиқаришадими ёки йўқ – ҳали номаълум. Концепт ғоя сифатида ҳам қолиб кетиш эҳтимоли бор.

Xiaomi смартфонларининг нархлари билан қуйида танишиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!