Икки йилда Ўзбекистондаги мобиль алоқа абонентлари сони 5 млнга ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн. 953,5 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 % га ёки 2 млн. 636,8 мингтага ошган.

Источник фото: https://www.instagram.com/durdona_kurbonova/

Шу жумладан, аҳолида 24 млн. 795,4 мингта абонентни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 %га ёки 1 млн. 424,1 мингтага ошган.

Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.

2019 йил 1 апрельда мамлакатда жами: 21 960,2 минг абонент бўлган бўлса, 2021 йил 1 апрелга келиб бу кўрсаткич 26 953,5 кишига етган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!