Илон Маск Tesla Cybertruckда тоннел бўйлаб сайр қилди (видео)

Куни кеча космосга илк ракетасини астронавтлар билан биргаликда чиқариб-туширган Илон Маск америкалик шоумен Жей Лено билан биргаликда Tesla Cybertruck пикапида The Boring Company тоннелида сайр қилишди. Бу орада Маск ўзи ихтирок қилган машинаси ҳақида қизиқарли деталларни маълум қилди.

Tesla етакчисининг сўзларига кўра, конвеерга тушадиган Cybertruck прототипига қараганда тахминан 5% кичик бўлади. Шунингдек, автомобилнинг олд ойнаси ҳам бошқача бўлади. Бундан ташқари, машинанинг ўқ ўтказмас пўлатдан бўлган корпуси ҳам сақлаб қолинади.

Суҳбатдошлар бу орада SpaceX ширкатининг бош идораси ёнида бошланадиган The Boring Company тоннелининг охирига қадар етиб бордилар. Маълумки ушбу тоннел бўйлаб Илон Маск томонидан яратилган яна бир техник ихтиро – соатига 1200 км соатдан юқори тезликка эга суперпоезд юради.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!