«IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни янада осонлаштиришимиз керак» — Шерзод Шерматов

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази» давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Маълум қилинишича, Шерзод Шерматов марказ фаолияти ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, марказ мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишга,  шунингдек, унга яқин келажакда ишга тушурилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилган. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида муҳокама қилиниб, мавжуд муаммолар ечими кўриб чиқилган.

Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.

«IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур», ­— дейди АКТ вазири.

Тақдимотда соҳа раҳбарлари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш ва ҳал этиш учун зарурлигини ҳам таъкидлаган.

Манба: Daryo.uz

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!