Instagram болаларни ҳимоя қилиш учун янги чораларни жорий этди

Instagram ижтмимоий тармоғи ўсмир болаларни катталар томонидан ножўя ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун янги чораларни жорий этгани ҳақида хабар қилди. Эндиликда катта ёшдаги фойдаланувчилар уларга шахсий хабарлар юбора олмайди. Буни фақат вояга етмаган шахс хабар юборувчининг саҳифасига ёзилган бўлсагина амага ошириш мумкин.

Шунингдек, Instagram конфиденциаллик созламаларини ҳа ўзгартиришини маълум қилди. Энди ўсмирларнинг аккаунтлари тармоқ томонидан таклиф этилаётгнлар бўлимида акс этмайди, яъни бу аккаунтларни топиш қийинлашади.

Эслатиб ўтамиз, Instagram  ижтимоий тармоғига 13 ёшдан аъзо бўлиш мумкин. Аммо кўпчилик болалар ўз ёшларини катта қилиб кўрсатадилар. Янги тартиб қоидалар қатор мамлакатларда март ойидан бошлаб кучга киради.

Instagram’нинг енгил версияси Ўзбекистонда ҳам ишга туширилди
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!