Instagram’нинг енгил версияси Ўзбекистонда ҳам ишга туширилди

Facebook компанияси Instagram Lite дастурини 170 мамлакатда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ишга туширди. Ушбу илова – Instagram ижтимоий тармоғининг енгил версияси бўлиб, у Интернет тезлиги паст бўлган мамлакатларга мўлжаллангандир.

Илова қурилмага қараб тахминан 30 Мб оғирликда. Instagram Lite орқали фойдаланувчилар шахсий хабарлар орқали суҳбатлашишлари, турли видеоларни ёзишлари ва жойлаштиришлари мумкин.

Белгилаб ўтиш жоизки, ушбу дастур ҳозирда фақат Аndroid қурилмалари учун мавжуд.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!