iOS 14да конфиденциаллик кучайтирилади

Apple куни кеча тақдим этган iOS операцион тизимининг янги 14-версиясида фойдаланувчининг конфиденциаллиги, яъни маълумотларининг махфийлиги билан боғлиқ вазият анча яхшиланади. Хусусан, iPhone ва iPADга ўрнатилаётган иловаларга фақат тахминий локация кўрсатилади, бу эса фойдаланувчини кузатишни қийинлаштиради.

Бундан ташқари, видеоёзув ва экрандаги товушни ёзиб олиш ишга тушганда тегишли индикатор ишгу тушиб, фойдаланувчини огоҳлантиради.

Шунингдек, AppStoreда ҳар бир илованинг универсал карточкаси пайдо бўлади. Унда илова фойдаланувчи ҳақида қандай маълумотлар йиғиб бориши аниқ кўрсатилади.

Олдин хабар берганимиз каби, iOS 14да автомобиллардан калитсиз фойдаланиш феукцияси пайдо бўлди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!