iPhone 11 ва iPhone 12’нинг бешта асосий фарқи (+нархлар) 

Бизга электрон почта орқали мурожаат қилган бир неча ўқувчилар 2019 йилги iPhone 11 ва ўтган йилги iPhone 12 моделлари орасида танлашга қийналишаётганликлари, янги моделни қимматроққа олишга арзийдими-йўқлиги ҳақила савол беришди. Шундан келиб чиқиб, бу телефонларнинг асосий фарқли жиҳатлари ҳақида қисқача ёзиб ўтамиз.

Фото: YouTube

Корпус ва габаритлар: Янги iPhone 12нинг ўлчамлари олдинги йилги моделга қараганда кичикроқ (146,7 х 71,5 х 7,4 мм vs 150,9 х 75,7 х 8,3 мм). Шунингдек, янги смартфон 32 гр. енгилроқ. Ташқи кўринишдаги асосий фарқ дизайн, ранглар ва олдинги панелда Ceramic Shield ҳимоя панели мавжудлигида.

Экран: iPhone 12нинг iPhone 11дан асосий фарларидан бири OLED-матрица бўлиб, у 2019 йилги моделдаги Liquid Retina экрандан ҳар томонлама афзал. Дисплей тиниқлиги икки бараварга (2532 × 1170 пиксел), пикселлар зичлиги бир дюймга 460 гача ошган. Максималь ёрқинлик (1200 кд/м²) ва контрастлилик (2 000 000:1) ҳам яхшиланган.

Техник начинка: тўғри, янги iPhone 12нинг ҳисоблаш имкониятлари бироз юқори, аммо A14 Bionic процессорининг афзаллликларини фақат синтетик тестларда кўриш мумкин.

Камералар: бу жиҳатдан iPhone 12 деярли ўзгармаган. Асосий модулнинг нур кучи ошган, қолган ўзгаришлар янги процессор ва суратга олинган тасвирни қайта ишлаш алгоритмлари билан боғлиқ. Амалда икки моделларда олигнган фото ва видеолар сезиларли даражада фарқ қилмайди.

Бошқа фарқлар: булар орасида 5G алоқасини қўллаб-қувватлаш ва MagSafe магнит зарядкасини айтиш мумкин.

Нархлар: Тошкентда янги iPhone 11 ва iPhone 12 моделлариининг ўртача нархлари қуйидагича:

iPhone 11 iPhone 12
64 Гб — $720 64 Гб — $940
128 Гб — $780 128 Гб — $1000
256 Гб — $890 256 Гб — $1100

 Хуллас, ҳозир iPhone 11 олиш фойдалироқ. Тежаб қолган пулга қўшимча акцессуарлар олиш мумкин.

Новинки ташкентского рынка: iPhone 12 и iPhone 12 Pro

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!