iPhone 12 Pro ва iPhone 12нинг қиймати солиштирилди  (+нархлар)

Япониянинг Fomalhaut Techno Solutions компанияси таҳлилчиларининг ҳисоб китобларига кўра, энг оммабоп смартфонлардан бири бўлган iPhone 12 Proнинг қиймати iPhone 12 моделидан атига $33га зиёд холос. Холбуки ҳозирда дўконларда iPhone 12 Pro оддий Айфон 12га қараганда ўртача $200га қиммат сотилмоқда.

Смартфонларнинг энг қиммат компоненти Samsung OLED-дисплейи ($70) ва Qualcomm X55 5G модеми ($90) бўлиб чиқди. A14 Bionic процессори эса $40 туради. Оператив хотира $12.8, флэш-хотира эса $19.2га, Sony камералари датчиклари $7.4-$7.9га баҳоланди.

Натижада iPhone 12 Proнинг қиймати $406ни ташкил этди. Албатта, бу нархга маркетинг, логистика ва бошқа харажатлар кирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда iPhone 12 Proнинг минимал версиясини (128 Гб) 11,6 млн сўмга сотиб олиш мумкин. Оддий iPhone 12 эса (64 Гб) 5,6 млн сўмдан сотилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!