iPhone 12 Pro vs Galaxy Note 20 Ultra (видео)

YouTube’даги машҳур PhoneBruff канали муаллифи Apple ва Samsung ширкатларининг сўнгги флагманларининг ишлаш тезлигини солиштириб кўрди. Маълумот ўрнида, Galaxy Note 20 Ultra 12 Гб, iPhone 12 Pro эса эса 6 Гб тезкор хотирага эга. Айни пайтда, iPhoneга 5 нанометрли А14 Bionic янги процессори ўрнатилган.

Хуллас, тест натижаларига кўра, iPhone 12 Pro ғолибликни қўлга киритди. У мобиль илова ва ўйинларни ишга туширишда Samsung смартфонига қараганда анча тез ишлади.

iPhone 12 Pro барча амалларни бажаришга 2 минут 24 секунд сарфлаган бўлса, Galaxy Note 20 Ultra телефонида ушбу кўрсаткич 2 минут 41 секундни ташкил қилди.

Маълумот ўрнида, Тошкентда Galaxy Note 20 Ultra смартфонини 11 млн сўмга сотиб олиш мумкин. Янги iPhone 12 Pro модели (128 Гб) эса ҳозирда 17 млн сўм атрофида топса бўлади.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!