iPhone 12 смартфони 5G тармоқларида синаб кўрилди

Куни кеча тақдим этилган iPhone 12нинг хусусиятларидан бири – бу юқори тезликдаги уланишни таъминловчи бешинчи авлод мобил тармоқларини қўллаб-қувватлашдир. Тақдимотдан кўп ўтмай Интернетда янги смартфонларнинг 5G имкониятларини реал фойдаланиш шароитларида синаб кўришнинг биринчи натижалари пайдо бўлди.
Apple гаджетларининг янги авлоди иккита диапазонни қўллаб-қувватлаqди: паст частотали (6 гигагерцдан кам) ва mmWave 5G миллиметрли тўлқинлар. Иккинчи версия фақат Қўшма Штатларда бозорида сотилади. mmWave 5G уланиш 6 гигагерцли уланишдан сезиларли даражада тезроқ бўлишига қарамай, уни жойлаштириш қийин ва қўшимча станциялар ўрнатилишини талаб қилади.

Нашр қилинган тезликни синов натижалари иккала диапазонда олинган ва SpeedSmart дастури ёрдамида ўлчанган. Эксперимент АҚШнинг йирик шаҳарларидаги АТ&Т, Verizon и T-Mobile америка алоқа операторлари тармоқларига уланган смартфонларни қамраб олди.
Эълон қилинган рақамларга кўра, 5G уланиш тезлиги уяли алоқа оператори ва минтақага жуда боғлиқ. Verizonнинг mmWave билан ишлаши энг тезкор бўлиб, тезлиги баъзи ҳолатларда 2Гбит / секунддан ошди. Смартфон T-Mobile тармоғида, шунингдек, миллиметр ва ўрта частотали диапазонлардан биргаликда фойдаланишда жуда яхши ишлади. Энг паст натижа АТ&Т тармоғида қайд этилди.

Янги iPhone 12 смартфонларининг солиқларсиз АҚШдаги нархлари қуйидагича:

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!