iPhone 12га Qualcommнинг энг юқори тезликда ишлай олувчи 5G модеми ўрнатилади

YouTubeда 8 миллионлан зиёд обуначиларга эга EverythingApplePro каналининг эгаси Филип Коройнинг (Filip Koroy) маълумотига кўра, iPhoneнинг янги аводига қўйиладиган 5G-модемларни ишлаб чиқариш бошланган. Бу маълумотни тайваннинг нуфузли DigiTimes нашри ҳам тасдиқлаган.

Расм: DigiTimes

Қизиғи, бир неча йил олдин Apple ва Qualcomm ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан, шундан кейин бешинчи авлод тармоқларида ишлай оладиган Apple смартфонларининг чиқиши бир неча йилга кечиккан эди. 5G-смартфонлар бозорида эса аллақачон Sasmsung ва бошқа хитойлик ширкатларнинг аппаратлари етакчилик қилмоқда. Шунга қарамай, 5G-модемга эга iPhone 12 жуда кўп сотилиши мумкин.

Шунингдек, Apple ўтган йили Intelнинг мобиль модемлар устида ишловчи бўлинмасини ҳам сотиб олган эди. Компаниянинг ўз 5G-чиплари 2022 йилда чиқиши кутилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!