iPhone 12нинг экранини алмаштириш учун яхши бир смартфон пулини сарфлаш керак

Маълумки, смартфондаги энг қиммат қисм – бу дисплей ҳисобланади. Хўш, янги iPhone 12 ва iPhone 12 Proнинг экранини синдириб қўйсангиз, бу сизга қанчага тушади. Appleнинг расмий интернет сайтидаги маълумотларга таянилса, бунинг учун АҚШда 279 доллар беришга тўғри келади. Агар фойдаланувчи Хитойда бўлса, экран алмаштириш учун 321 доллар бериш керак бўлади.

Сурат: Apple

Албатта, бунча пул тўламаслик учун AppleCare+ номли кенгайтирилган кафолат дастурига аъзоликни сотиб олиш мумкин. Икки йил амал қиладиган ушбу дастур iPhone 12 ва iPhone 12 mini учун 149 доллар, Pro моделлари учун эса 199 доллар туради.

Айтмоқчи, 279 доллар эвазига янги смартфн сотиб олиш ҳам мумкин, масалан, POCO X3 NFC модели каби.

Манба: Apple (1, 2)

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!