iPhone 12 LTE — Appleнинг энг арзон смартфони бўлиши мумкин

OmegaLeaks номли манбанинг берган маълумотларига кўра, Apple яқин орада тақдим этиши кутилаётган iPhone 12нинг версияларидан бири олдинги йилларда чиқарилган айфонларнинг ўртача баҳосидан 100 долларга арзон бўлади. Манбага кўра, гап iPhone 12 ва iPhone 12 Max 4G LTE моделлари ҳақида кетмоқда.

Солиштириш учун, iPhone 11нинг минимал версиясининг нархи АҚШда 649 доллардан бошланади. Смартфон хотираси ҳажми ошгани сари, баҳоси ҳам 100 долларга кўтарилиб боради. Apple ўтган йилги iPhone XRни ишлаб чиқаришни тўхтатса, унинг ўрнини айнан iPhone 12 4G LTE модели эгаллайди. 5G тармоқларида ишлай олувчи iPhone 12нинг баҳоси эса, аксинча, анча қиммат бўлиши кутилмоқда.

iPhoneнинг Тошкентдаги нархлари!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!