Куни кеча 14 сентября Apple iPhone 13 сериясига кирувчи Mini, Pro и Pro Max моделлари тақдимотини ўтказди. Фойдаланувчиларга қизиқлигини эътиборга олиб, барча модификациядаги янги айфонларнинг ўртача нархлари ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтамиз.
iPhone 13 и iPhone 13 mini
Ихчам iPhone Mini моделининг 128 ГБ, 256 ГБ ва 512 ГБ хотира ҳажми вариантларига эга. GSMArena маълумотига кўра, моделдаги тезкор хотира ҳажми 6 ГБ. Сотувлар 24 сентябрдан бошланади. Қурилма пушти, ҳаворанг, тилларанг, қора ва қизил корпусларда чиқарилган.
iPhone 13 mini:
- 128 ГБ – $699;
- 256 ГБ – $799;
- 512 ГБ – $999.
iPhone 13:
- 128 ГБ – $799;
- 256 ГБ – $899;
- 512 ГБ – $1 099.
iPhone 13 Pro и iPhone 13 Pro Max
катта айфонда тарихда илк маротаба доимий хотира миқдори 1 ТБ бўлган конфигурация пайдо бўлди. Шунингдек, 128/256/512 ГБ версилар ҳам ҳали мавжуд. Тезкор хотира миқдори эса 8 ГБ. Модель ҳаворанг, тилларанг, графит ва кумуш рангли корпусларда сотувга чиқади.
iPhone 13 Pro:
- 128 ГБ – $999;
- 256 ГБ – $1 099;
- 512 ГБ – $1 299;
- 1024 ГБ – $1 499.
iPhone 13 Pro Max:
- 128 ГБ – $1 099;
- 256 ГБ – $1 199;
- 512 ГБ – $1 399;
- 1024 ГБ – $1 599.
Кўрсатилган барча нархлар АҚШ бозори учун кўрсатилган бўлиб, солиқларни ҳисобга олмаган. Смартфонларнинг Apple Store бўлмаган мамлакатлар учун нархлари алоҳида эълон қилади.