iPhone 7 2017 йилнинг биринчи ярмида дунёда энг кўп сотилган смартфон бўлиб чиқди

IHS Markit компанияси ҳисоб-китобларига кўра, iPhone 7 смартфони дунёда йилнинг биринчи ярмида энг кўп сотилган “ақлли” телефон бўлиб чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринларни iPhone 7 Plus ва унча қиммат бўлмаган Samsung Galaxy Grand Prime Plus смартфонлари бўлишиб олишди.

Фото: PCMag.com

Қизиғи, рейтингнинг тўртинчи ва бешинчи поғоналарини азалий рақобатчи ширкатларнинг маҳсулотлари: iPhone 6s ва Galaxy S8 моделлари эгаллашди.

Олтинчи энг кўп сотилган смартфон Galaxy S8 Plus модели бўлди.

Шунингдек, биринчи ўнталикка хитойнинг Oppo ширкати ишлаб чиқарган бир смартфон ҳам кирди. Лекин гап айнан қайси модель ҳақида кетаётгани очиқланмаган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!