iPhone блокировкасини буза олган хакер $2 млн. олади

Aгар кимдир iPhone’нинг юқори хавфсизлик режимини бузишга муваффақ бўлса, Apple 2 миллион доллар пул мукофотини тўлашга тайёр. Эслатиб ўтамиз, Lockdown Mode iOS 16’нинг хусусиятларидан бирига айланди, деб ёзади Хабар нашри.

Aгар смартфон эгаси мақсадли кузатув қурбонига айланган ёки қурилмасида троян вируси мавжуд деб ҳисобласа, Apple томонидан ишлаб чиқилган iPhone’нинг кучайтирилган хавфсизлик режими қўлланилади. Lockdown Mode смартфонни ташқи таъсирдан ҳимоя қилади, масалан, у хабарларга бириктирилган тасвирларни блоклайди ва iMessage’даги ҳаволаларни олдиндан кўради. FaceTime қўнғироқлари номаълум рақамлардан келган бўлса ҳам блокланади.

Эслатиб ўтамиз, қулфлаш режими биринчи марта Apple томонидан июн ойи бошида WWDC 2022’да эълон қилинган эди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!