iPhone фойдаланувчиси ўз смартфонини шпионлар гаджетига айлантирди (видео)

Reddit портали фойдаланувчиларидан бири смартфонни қайдай қилиб шпионлар гаджетига айлантириш мумкинлиги ҳақида видеролик эълон қилди. Махсус ишлов берилганидан кейин iPhone экранидаги тасвирларни фақатгина махсус очкида кўриш мумкин! Усиз экранда фақат кулранг дисплейни кўриш мумкин холос.

Бундан натижага эришиш учун аввал смартфонни тўлиқ ечиб олиш, ойна ичидаги заводда қўйилган поляризацион плёнкани кўчириб олиш, кейин эса унинг ўрнига махсус янги пленкани ёпиштириш зарур. Шундан сўнг телефонни қайтадан йиғиб, худди шундай махсус пленкани оддйий очкига ҳам ёпиштириш лозим.

Натижада iPhoneдаги тасвирни фақат шу очки ёрдамида кўриш мумкин бўлади.

Диққат! Аммо бу инструкциядан фойдаланган ҳолда смартфонингизни ишдн чиқариб қўйишингиз ҳам мумкин. Шу сабабли, бу роликдан фойдаланишга уринманг!  

Манба: [Reddit]

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!