iPhone учун 10 000 мАсоатлик магнит повербанк ишлаб чиқилди 

Anker компанияси iPhone смартфонлари учун Anker 633 MagSafe номли 10 000 мАсоатлик магнит повербанкини сотувга чиқарди. У бозордаги шунга ўхшаш батареялардан тахминан икки баравар кўп қувватга эга.

Anker 633 iPhone 13 Proни икки марта тўлиқ қувватлай олади. Батареянинг дизайни йиғма стендни ҳам ўз ичига олган бўлиб, бу сизга смартфонни қулай тарзда ўрнатиш ва ундан заряд олаётганда, масалан, видеоларни томоша қилиш учун фойдаланиш имконини беради.

USB-C портидан фойдаланганда зарядлаш қуввати 20 Втга етиши мумкин, симсиз зарядлаш қуввати эса 7,5 Втга тенг.

Аксессуарнинг нархи 80 долларни ташкил қилади.

Манба: gizmochina

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!