iPhone ва бошқалар аэропортда қолиб кетди

Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.

Тадбир давомида Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида умумий қиймати 161,3 миллион сўмлик 14 дона қимматбаҳо уяли телефонларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида хорижий рейс билан учиб келган фуқаролардан йиғиб олаётган фуқаро Б.А. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!