iPhoneда қўнғироқларни ёзиб олиш имконияти пайдо бўлиши мумкин

Apple ширкати iOS тизимининг янги (14-) версиясига iPhoneда қўнғироқларни ёзиб олиш функциясини қўшиши мумкин. Бу ҳақида iOS 14нинг тафсилотларида хабардор бўлган манбалар маълум қилишган.

Фойдаланувчилар ҳам оддий сўзлашувлар, ҳам Facetime орқали мулоқотларни ҳам ёзиб олишлари мумкин бўлади. Функция “Созлашлар” бўлими орқали фаоллаштирилади.

Лекин АҚШ қонунларига кўра, қўнғироқларни фақат иккинчи томоннинг розилиги билан ёзиб олиш мумкин. Бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам шундай талаблар мавжуд.

Маълумот ўрнида, Android платформасининг сўнгги версияларидан қўнғироқларни автоматик равишда ёзиб олиш функцияси олиб ташланди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!