iPhoneда масштабни бир қўлда ўзгартириш йўли топилди

Apple компанияси навигацион иловалардан фойдаланишни янада осонлаштирди. re:Store ресурсининг маълум қилишича, картани прокрутка қилиш, менюни очиш кабиларни бир қўлда бажариш функциясига картадаги тасвирни яқинлаштириш ёки узоқлаштиришни бир  қўлда бажариш имконияти қўшилди. Олдинлари бунинг учун икки қўлни ишга солишга тўғри келар эди.

Бунинг учун iOSда ишловчи қурилмада очилган картада:

  1. Экранга икки марта “урамиз”;
  2. Иккинчи уришда бармоғимизни экрандан олмай турамиз;
  3. Ва масштабни яқинлаштириш учун бармоқни юқорига, узоқлаштириш учун эса пастга қараб сурамиз.

Бу оддий функция кўпчилик картографик сервислар: iOS Карта, Google-карта иловасида,  Яндекс картада ҳам ишлайди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!