iPhone’да узоқ кутилган функция пайдо бўлади

Apple  яқинда iOS 16нинг бешинчи бета-версиясини дастурчилар учун чиқарди. Ва унда тизимга янги бир узоқ кутилган функцияни қўшди. Гап экранда смартфонларнинг батарея қуввати фоизини кўрсатиш функцияси ҳақида кетмоқда, деб ёзади MacRumors нашри.

Face ID – юзни таниш тизими билан жиҳозланган iPhoneларда юқори ўнг бурчакдаги заряд фоизи узоқ вақт давомида бўлмаган. Смартфон қандай зарядсизланганлигини билиш учун тезкор созламалар бўлими орқали кириш керак эди.

Энди заряднинг фоизи юқори ўнг бурчакдаги батарея белгисида кўриниб туради. Бироқ, бу функцияни iPhone 12/13 мини олмайди. Худди шу нарса iPhone ХR ва iPhone 11ларга ҳам тааалуқли. Лекин опция iPhone Х/ Хsда бўлади.

Журналистларнинг таъкидлашича, мини префиксли смартфонларда функция экранда бўш жой йўқлиги сабабли қўшилмаган.

Эслатиб ўтамиз: iOS  16нинг барча фойдаланувчилар учун мавжуд бўлган якуний версияси сентябр ойида – iPhoneнинг янги авлоди ва бошқа гаджетлар тақдимотидан сўнг чиқарилиши мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!