iPhone’нинг эски муаммоси бу йили ҳал этилади

iPhone смартфонларининг янги авлоди сиғими оширилган аккумуляторлар билан жиҳозланади, бу эса уларнинг автономлигини яхшилайди. Бу ҳақида таниқли инсайдер Digital Chat Station хабар берди.

Ҳозирда Apple iPhone 12 mini 2227 мАсоатлик, iPhone 12 ва iPhone 12 Pro — 2815 мАсоатлик, iPhone 12 Pro Max эса 3687 мАсоатлик батария билан жиҳозланган.

Янги авлод смартфонларида эса қуйидагича бўлади: iPhone 13 mini – 2460 мАсоат, iPhone 13 ва iPhone 13 Pro – 3095 мАсоат, iPhone 13 Pro Max эса 4325 мАсоатлик аккумулятор олади. Янги батарейкалар 120 Гцлик экран ва Always on Display режими учун зарур.

Эслатиб ўтамиз, Apple смартфонларининг янги версиялари сентябрда намойиш этилади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!