Ишлатилган смартфонлар орасида қайсилари кўп сотилади?

Counterpoint Technology Market Research компанияси ўтказган тадқиқотларга кўра, 2019 йилда иккиламчи смартфонлар бозорида 137 млндан кўпроқ телефонлар сотилган. Бу 2018 йилдаги билан деярли бир хил. Ривожланган мамлакатларда ишлатилган телефонлар сотувлари бироз пасайган бўлсада, Африка давлатлари, Ҳиндистон ва Лотин Америкасида бундан смартфонлар сотувлари ошган.

Харидорлар орасида ишлатилган телефонларга талаб қборилигича қолмоқда, бунинг сабаби эса – бундан аппаратларнинг янги моделларга қараганда анча арзон туриши ҳисобланади. Бунинг устига, бу телефонлар янгиларидан техник жиҳатдан деярли кўп фарқ қилмайди, таъмирлашда эса анча арзонга тушади.

Қайд этилишича, ишлатилган смартфонлар бозорида энг кўп Apple ва Samsung ширкатининг телефонлари сотилади. Айниқса, Galaxy S Series сериясидаги ишлатилган флагман моделларнинг харидори кўп.

Бошқа маркадаги Хитой брендларига мансуб ишлатилган телефонларни эса фойдаланувчилар камроқ сотиб олишга ҳаракат қилишади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!