Июнь ойининг энг кучли Топ-10 Android-смартфонлари

Хитойнинг Antutu бенчмарки июн ойининг энг самарадор флагман Android-смартфонлари рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринда ҳамон OPPO Find X2 Pro модели 608 049 балл билан бормоқда. Иккинчи ва учинчи поғоналарда Xiaomi Mi 10 Pro (603 266) ва OPPO Find X2 (599 306) моделлари.

Кейинги ўринлар OPPO Ace2 (597 447), iQOO Neo3 (596 292), Redmi K30 Pro (593 777), realme X50 Pro (590 080), iQOO 3 (587 750), Meizu 17 Pro (587 527) и OnePlus 8 Pro (584 596) орасида тақсимланган. Қизиғи, юқоридаги барча қурилмалар  Qualcomm Snapdragon 865 платформасида ишлайди.

Ўрта тоифадаги энг кучли смартфонлар рейтингида MediaTek Dimensity 820 процессорида ишловчи Redmi 10X Pro 5G (12/256 ГБ) смартфони етакчи (402 092 балл). Қолган ўринларда OPPO Reno3 5G,  Redmi 10X 5G, HONOR 30 (391 618), HUAWEI nova 7 Pro (384 178), HUAWEI nova 7 (379 585), HONOR X10 (361 585), HONOR 30S (360 708), HUAWEI nova 7 SE (350 892) и OPPO Reno4 Pro (349 433) моделлари боришмоқда.

Манба: gizmochina.com

Фойдаланувчилар энг яхши баҳолаган топ-10 смартфонлар рўйхати

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!