Йўловчининг iPhone Х ва Airpods’ини тортиб олган ҳайдовчи қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 16 ёшли С.А.ни манзилига элтиб қўйиш учун тўхтаб, тунда кўчада қолдириб кетган ва унинг iPhone Х телефонини ўғирлаган ҳайдовчи ҳамда унинг шериги қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 17 июль куни соат 20:30 да вояга етмаган 16 ёшли С.А. Мирзо Улуғбек туманидаги уйига бориш учун Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидан таксига ўтирган. Lacetti Яшнобод тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида тўхтаган ҳайдовчи орқа ўриндиқда ўтирган С.А.нинг 5 млн ўсмлик iPhone Х телефони ва 1,5 млн сўмлик Airpods 2 қулоқчинини очиқдан очиқ талон-торож қилиб машинадан тушириб қолдирган.

Суриштирув ишлари натижасига кўра, мазкур жиноятни 31 ёшли М.Т. ва Э.Т. содир этгани аниқланган. М.Т.дан iPhone Х ва Airpods 2 наушниклари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Т. ва Э.Т. гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилинган ҳамда процессуал тартибда ушланган, дейилади департамент хабарида.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!