JCB компанияси қиммат смартфонлар учун мустаҳкам чехол ишлаб чиқарди

Ўтда ёнмас, сувда чўкмас смартфонлар ушлаб чиқариши билан танилган JCB компанияси iPhone 12 ва Samsung Galaxy сериясидаги телефонлар учун мустаҳкам чехоллар ишлаб чиқарди.

Маълум қилинишича, JCB Toughcases чехоллари қайта ишланган экологик тоза материаллардан ясалган бўлиб, смартфонни 1,2 метрдан тушиб кетган тақдирда ҳам яхши ҳимоя қилади. Чехоллар корпусининг четлари термопластик полиуретан билан, орқаси поликарбонат билан қопланган.

Чехоллар декабрдан бошлаб уч рангда сотувга чиқади ва Apple iPhone 12 ва iPhone 11, Samsung Galaxy (Galaxy A41 ва Galaxy A21s моделларига тўғри келади.

Нархи 20 фунтов стерлинг.

Манба: GSM Arena

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!