Йил бошидан бери хориждан қанча мобиль телефон импорт қилинди?

2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонга қиймати 64,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди. Жами 19 та давлатдан мобиль телефонлар импорт олиб келинган:

Хитой – 556,6 минг дона

Вьетнам – 143,4 минг дона

Ҳиндистон – 36,7 минг дона

БАА – 23,9 минг дона

Россия – 11,3 минг дона

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонга 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!