Кўзойнак тақувчи кишилар коронавирусга камроқ чалинади – мутахассислар

Ҳиндистонлик олимлар коронавирус пандемияси пайтида кўзойнак тақадиган одамлар тақмайдиган кишиларга қараганда кўпроқ ҳимояланган бўлади деган хулосага келишди, деб ёзади “Хабар” нашри The Sunday Telegraphга таянган ҳолда.

Тадқиқотчилар COVID-19 билан касалланган 304 бемор ўртасида сўров ўтказдилар ва уларнинг 19 фоизи асосан кўзойнак тақиб юришларини аниқладилар. Олимларнинг таъкидлашича, бундай аксессуарларни кунига саккиз соат давомида олиб юрадиганлар коронавирус инфекциясини камроқ юқтиришади, шу билан бирга улар юз ва кўзларга камдан-кам қўл билан тегишади.

Шунингдек, улар кўзойнаклар шиллиқ қават орқали COVID-19 инфекциясини олдини олувчи ҳимоя омил бўлиши мумкинлигини исботладилар.

 

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!