Катта iPhone 13 “қийноққа” солинди (видео)

YouTubeдаги таниқли JerryRigEverything каналининг муаллифи янги Apple iPhone 13 Pro Max моделини экстремал синовдан ўтказди. Қизиғи, аппарат жуда мустаҳкам бўлиб чиқди. Блогер смартфонни эгиш, экран ва орқа тарафидан мих билан тирнашга уринди, баланддан ташлаб кўрди. Хусусан, дисплейда фақат ўта қаттиқ материал ёрдамида из қолдириш мумкинлиги маълум бўлди. Маълумот ўрнида, телефон дисплейи Ceramic Shield қопламаси билан қопланган.

Бироқ смартфон корпусини ўраб турган рамада қаттиқ жисмлар изи осонлик билан қолади. Қизиғи, экран пикселлари ҳатто 5 дақиқа оловга тутилганидан кейин ҳам зарарланмади.

Apple iPhone 13 сериясига кирган барча моделлар нархлари

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!