Кечаги тақдимотда Samsung яна нималарни намойиш этди (фото+нархлар) 

Янги Galaxy Note 20 и Galaxy Note 20 Ultra смартфонларидан ташқари Samsung ширкати кечаги тақдимотда яна бир неча қизиқарли гаджетларни тақдим этди. Улар қуйидагилар.

 

Galaxy Watch 3

Ўлчамлари 41 ва 45 мм бўлган Galaxy Watch OLED-экран билан жиҳозланган. Қурилма Tizen ОТда ишлайди ва барча Android смартфонлар ва iPhoneларга тушади.

Соат зангламайдиган пўлатдан ясалган бўлиб, бронза ва кумуш рангларда чиқарилган. Нархлар $399,99дан бошланади.

Galaxy Buds Live

Ловия шаклидаги наушниклар қуйи частотадаги товушларни ўтказмаслиги билан ажралиб туради. Наушник IPX2 стандарти бўйича ҳимояланган. Бир зарядкада 6 сота ишлайди. Нархлар 190 доллардан бошланади.

Galaxy Tab S7

Galaxy Tab S7 планшетига 11-дюймли IPS-экран, Galaxy Tab S7 Plusга 12,4 дюймли OLED-дисплей ўрнатилган. Ишчанлик учун Snapdragon 865+ процессори ва 6/8 ГБ оператив хотира жавоб беради. Доимий хотира миқдори 256 ГБ (+ microSD карта).

Galaxy Tab S7 Android 10да ишлайди. Комплектда S Pen стилус бор.

Нархлар:

Galaxy Tab S7, 128 ГБ: $773
Galaxy Tab S7 LTE, 128 ГБ: $866

Galaxy Tab S7 Plus, 128 ГБ: $933
Galaxy Tab S7 Plus LTE, 128 ГБ: $1066

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!