Келажак автомобили қандай бўлади (видео)

Samsung компанияси Digital Cockpit 2021деб номланган автомобиль тизими концептини намойиш этди. Яқин келажакда барча машиналар шу каби тизимлар билан жиҳозланиши кутилмоқда.

Автомобилда бир неча экранлар бўлиб, уларда вазиятдан келиб чиқиб турли маълумотлар: камерадаги тасвирлар, техник кўрсаткичлар ҳақида ахборотлар, навигатор, об-ҳаво шароити, видеоконтент, видеочат ва ҳаказолар акс этади. Янги тизим атрофни доимий кузатиб бориб, пиёдалар, ҳайдовчи смартфони, соати ва йўл хавфсизлиги тизимлари билан алоқага кириша олади.

Digital Cockpit 2021нинг асосида Linux ва Android ётади, у 8-ядроли Exynos Auto V9 процессори базасида яратилган. Samsung тизимни амалга реализация қилишга бир неча йил кетишини айтиб ўтган. Бунда ширкат автоконцернва электроника ҳамдаакустика ишлаб чиқарувчилар ёрдамидан фойдаланади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!