“Кичкина” iPhone 12 харидорини топмади (+Тошкентдаги iPhone нархлари)

Consumer Intelligence Research Partners (CIRP) таҳлилий компанияси берган хабарларга кўра, АҚШ бозорида 2020 йилги Айфонлар сотуви яхши кетмоқда. Истисно — iPhone 12 Mini модели.

Фото: IXBT.com

Хусусан, iPhone 12 линейкаси октябр-ноябрдаги сотувларнинг 76% ташкил этган. Энг кўп сотилган 6,1-дюймли iPhone 12 бўлди (27%). Кейинги ўринда iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max (20%дан).

Лекин 5,4-дюймли iPhone 12 Mini моделига эса сотувларнинг атига 6% ьўғри келган. Бунча улуш ўтган йилги iPhone SE моделида ҳам қайд этилган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ҳамма гап ушбу моделнинг нархи баландлигида. АҚШда Mini нархлари $699дан бошланади. Солиштириш учун, iPhone 12 модели $599дан, XR эса $499дан сотилмоқда. iPhone SE нархи $399дан бошланади. Бу эса харидорлар экран диагонали каттароқ бўлган iPhone XR ва iPhone 11 моделларини афзал кўришмоқда.

iPhone 12 линиясининг Тошкентдаги ўртача нархлари:

iPhone 12

iPhone 12 (64 Гб) — $940

iPhone 12 (128 Гб) — $1020

iPhone 12 (256 Гб) — $1100

iPhone 12 Pro  

iPhone 12 Pro (128 Гб) — $1340

iPhone 12 Pro (256 Гб) — $1440

iPhone 12 Pro (512 Гб) — $1590

iPhone 12 Pro DUAL (128 Гб) — $1390

iPhone 12 Pro DUAL (256 Гб) — $1500

iPhone 12 Pro Max

iPhone 12 Pro Max (128 Гб) — $1390

iPhone 12 Pro Max (1256 Гб) — $1490

iPhone 12 Pro Max (512 Гб) — $1720

iPhone 12 Pro Max DUAL

iPhone 12 Pro Max DUAL (128 Гб) — $1390

iPhone 12 Pro Max DUAL (256 Гб) — $1500

iPhone 12 Pro Max DUAL (512 Гб) — $1800

iPhone 12 Mini

iPhone 12 Mini (64 Гб) — $890

iPhone 12 Mini (128 Гб) — $950*.

Диққат! Нархлар фақат солиштириш мақсадларида келтирилган! MobInfo.uz кўрсатилган телефонларни юқоридаги нархларда сотиб олиш кафолатини бермайди. Қулайлик учун нархлар шартли белгиларда келтирилган, телефонлар сўмда жорий курс бўйича сотилади!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!