Коронавирус бўйича яна бир call-марказ ишга тушди

Коронавирус касаллигидан даволанаётганларни тиббий хизматлар билан таъминловчи ва улар ҳақида маълумотни ўрганиб турувчи 1105 қисқа рақамли call-маркази ташкил этилди.

Мазкур call-марказ уй ва шифохона шароитида COVID-19 касаллигидан даволанаётган ва уй карантинига олинган юртдошларимиз, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларига тезкор ва аниқ ахборот кўмагини бериш ҳамда улар билан ахборот алмашинишга қаратилган.

Марказ 24 соат мобайнида ишлайди.

Олдин хабар берилгани каби, ўзида коронавируснинг бирон бир аломатини сезган киши Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамига қўнғироқ қилиши зарур.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!