Коронавирус инсон танасида бир неча йил яшаб қолиши мумкин — ОАВ

Янги SARS-CoV-2 вируси инсон танасида ҳаракатсиз равишда бир неча йил давомида қолиши мумкин, деб ёзади “Янги Ўзбекистон” газетаси сайти. Бундай ҳолат, нашр маълумотига кўра, шундай табиатли бошқа вирусларга ҳам хосдир. Масалан, одам сувчечак билан касалланганидан кейин, уни келтириб чиқарган герпес вируси ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди, у ўнлаб йиллар давомида жимгина яшириниши мумкин ва қулай вақтда оғриқли темираткига олиб келади.

Гепатит “B”ни келтириб чиқарадиган вирус эса кўп йиллар ўтгач, жигар саратонини келтириб чиқариши эҳтимоли бор.

Ҳатто соғайиб кетганидан бир неча ой ўтган собиқ беморлар кўзидаги суюқликда топилган Эбола вируси кейинчалик юқтирганларнинг 40 фоизида кўрликка сабаб бўлади.

Шу сабабли, SARS-CoV-2 кўпроқ ўпкани зарарлашини ҳисобга олиб, шифокорлар вируснинг айнан нафас олиш тизимида ўнглаб бўлмас ўзгаришларга олиб келишини тахмин қилмоқда, деб хулоса қилади газета.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5293 (+30) нафарни ташкил этган. Айни пайтда юртимизда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Дунё бўйлаб касалланганлар сони 8 млн. кишидан ошган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!