Коронавирус музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари юзасида қанча яшаши мумкин?

Пекин Касалликлар  профилактикаси ва назорати  маркази  етакчи эпидемиологи У Цзуньюнинг тадқиқотларига кўпа, коронавирус инфекцияси музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари юзасида 2-3 ойгача яшаши мумкин экан.

Бу ҳақда 17 июнь куни “Янги Ўзбекистон” нашри маълум қилган. Олимнинг сўзларига кўра, ҳарорат қанча паст бўлса, вирус шунча узоқ вақт яшайди.

Шу сабабли, мутахассис, коронавирусга чалинмаслик учун  импорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки музлатилган маҳсулотлардан воз кечишни маслаҳат берган. Унинг яна бир тавсиясига кўра, озиқ-овқат  маҳсулотлари,  мева-сабзавотларни фақат пиширилган ҳолда истеъмол қилган  маъқул.

Соғликни-сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 17 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 5682 нафар беморда касаллик қайд этилган, бундан 4131 нафари соғайган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.

Аввал хабар қилганимиз каби, тиббий маска тақиб юриш, коронавирус юқиш ҳавфини 40% камайтиради.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!