Коронавирус смартфонларда қанча вақт “яшайди”?

Банкноталар, шишалар, сенсор экранлар, метал ручкалар ва тутқичлар коронавирус инфекциясини деярли бир ой давомида олиб юриши мумкин, дея хабар беради Sof.uz нашри Австралиянинг Касалликларга тайёргарлик маркази олимлари ўтказган тадқиқотларга асосланган ҳолда. SARS-CoV-2 вируси “фавқулодда чидамли” ва улар хона ҳарорати шароитида силлиқ юзалар, масалан смартфон ойналари ва қоғоз пулларда 28 кунгача яшаб қолиши мумкин. Солиштириш учун, айни шароитларда грипп вирусининг яшовчанлиги 17 кундан ошмайди.

Олимлар коронавирус пахта каби ғовакли ёки мураккаб юзалар билан таққослаганда ғоваксиз ёки силлиқ юзаларда узоқроқ яшашга интилишини аниқладилар. Тадқиқотга кўра, 20 даража Целсийда зангламайдиган пўлатдан ясалган буюмлар, полимер банкноталар ва шиша вирусни 28 кунгача олиб юради. Ҳарорат 30 даражага кўтарилганда, бу муддат бир ҳафтагача камаяди. 40 даража, бу икки кун.

Қоғоз пулларнинг «юқиш даражаси» 20 даража ҳароратда 28 кунгача, 30 даража уч ҳафта ва 40 кунликдаги икки кунни ташкил қилади.

Вируснинг шишада яшашга чидамлилиги муҳим топилма ҳисобланади, чунки смартфонлар, банкоматлар ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларнинг сенсорли экранлари етарлича самарали тозаланмаслиги ва коронавирус тарқалиш хавфини туғдириши мумкин, дея хулоса қилинади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ олимлар коронавируснинг миягача кириб бориш хусусиятини аниқлаган эдилар.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!