Коронавирус тўрт киши ўтирганда қандай тарқалади (видео)

Япониянинг Райкен ҳисоблаш фанлари марказининг бир гуруҳ тадқиқотчилари дунёда энг тезкор деб топилган Fugaku суперкомпьютери ёрдамида тўрт киши ўтирган (улардан бири Covid-19 ташувчиси) тушлик столида коронавирус қандай тарқалиши моделини ҳисоблаб чиқишди.

The Asahi Shimbun нашрининг ёзишича, вирус ташувчи билан ёнма-ён ўтирган киши, унга қарама-қарши ўтирган одамга қараганда коронавирусга беш марта кўпроқ чалиниш ҳавфига дуч келади. Моделлаштиришда ишлатилган столнинг катталиги 60 квадрат сантиметрга тенг бўлган, бу одатда ресторанларда ишлатиладиган стандарт размердир.

Тадқиқот натижаларига кўра, вирусга чалинган киши гапирганда у тарқатган микрозарраларнинг 5% ёнидаги одамга бориб етади, кейин эса, стол атрофидаги бошқа одамларга тарқалади. Вирус ташувчи рўпарасида ўтирган киши билан сўзлашганда эса, ҳамсуҳбатига ёнидагига қараганда 75% кам вирус етиб боради.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Макото Цубокура одамлар бир бири билан ҳавфсиз мулоқот қилиши учун ресторанларда кишилар орасида ойнали тўсиқ ўрнатишни таклиф қилди.

Олдинроқ, коронавирус смартфонларда қанча вақт қолиши хақида хабар берган эдик!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!