Коронавирус уч йил давомида биз билан бирга қолиши мумкин — вирусолог

Коронавирус йўқ бўлиб кетмайди ва уч йил давомида ёнимизда бўлади, дея огоҳлантирди етакчи немис вирусологи, Бонн университети Вирусология институти директори Хенрик Штрик, деб ёзади “Янги Ўзбекистон” нашри Британиянинг The Independent газетасига асосланган ҳолда.

Профессор Штрикнинг сўзларига кўра, инфекциянинг янгидан авж олиши муқаррар ва вирусни янада кенг тарқалишининг олдини олиш учун жамоат янги турмуш тарзига мослашиши керак.

«Бу вирус йўқолмайди. Энди бу кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланди. Коронавирус уч йилдан кейин ҳам мавжуд бўлади ва биз у билан келишиш йўлини топишимиз керак. Бироқ, чеклов чораларини кўриш, масалан, одамларнинг оммавий йиғилишларини олдини олиш жуда муҳимдир. Энди биз биламиз, ижтимоий масофа ва тиббий маскалардан фойдаланиш вирус тарқалишига кучли таъсир кўрсатиши мумкин», — дея қўшимча қилди эксперт.

Мутахассис шунингдек, жамоавий иммунитет ғояси «даҳшатли» туюлиши мумкин, аммо бу вирусга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтди.

«Сиз жамоа иммунитетини даҳшатли эшитасиз, чунки сиз одамларни юқтиришга мажбур қиласиз. Аммо бу инфекция тарқалишини секинлаштиришга ёрдам беради», — деб тушунтирди профессор Штрик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 9 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 557 (+139) нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда юртимизда 41 898 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94%) соғайган. Ҳозирда 2 297 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!