Коронавирус Уханда анча олдин пайдо бўлган бўлиши мумкин — ОАВ

Хитойнинг Ухан шаҳридаги шифохоналарининг автомобилни вақтинчалик қолдириш жойларининг сунъий йўлдош тасвирлари, шунингдек, Интернетда қидирув тенденциялари COVID-19 Хитойда 2019 йил август ойида тарқалган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда, дея хабар беради “Интерфакс-Қозоғистон”.

Расм: Getty Images

Гарвард тиббиёт мактаби, Бостон соғлиқни сақлаш университети ва Бостон болалар касалхонаси мутахассислари 2018 йил 9 январдан 2020 йил 30 апрелгача Ухандаги йирик шифохоналарнинг автопарковкаларнинг сунъий йўлдош расмларини, шунингдек Интернетда қидириш тенденцияларини таҳлил қилдилар.

Тадқиқот давомида олимлар 2019 йил август ойидан бошлаб шифохоналардаги автопарковкаларда “кескин ўсиш” ҳолати кузатилганлигини аниқладилар. Машиналар энг кўп сони 2019 йил декабрида қайд этилган.

Бундан ташқари, таҳлил Хитойнинг Baidu қидирув тизимида 2019 йил охирида тасдиқланган коронавирус ҳолатлари пайдо бўлишидан тахминан уч ҳафта олдин “йўтал” ва “диарея” сўзлари билан қидирув сўровларининг ошганлигини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавируснинг янги тури аниқланди. Касаллик аввал мамлакат бўйлаб, кейин бутун дунё бўйлаб тарқала бошлади. 11 март куни ЖССТ коронавирусни янги пандемия деб тан олди. Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб бу касалликка чалинганларнинг умумий сони 7 млн. кишидан ортди, 406,5 минг бемор хасталикдан вафот этган. Вирусга чалинганларнинг энг кўп сони АҚШ, Бразилия ва Россияда қайд этилган.

ССВ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чаликган биринчи бемор 15 мартда аниқланди. Ҳозирда касалланганлар сони 4482 тани, ундан даволаниб тузалганлар сони эса 3444 ташкил этмоқда. Вафот этганлар 18 киши.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!