Коронавирусни беш дақиқада аниқловчи тестлар яратилди

Оксфорд университети олимлари коронавирусни узоғи билан беш дақиқада аниқлаш имконини берадиган диагностика тестини яратишди. Бу ҳақида университет сайтида хабар берилди.

Унда айтилишича, янги тест тизими аниқлиги билан ажралиб туради, шунингдек, бошқа вируслардан коронавирусни тез ажратиб олиш имкониятини ҳам беради. Шу сабабли ҳам янги тест тизими аэропорт, транспорт ва бошқа жойларда қўл келиши кутилмоқда.

Фақат битта камчилиги — тестни оммавий ишлаб чиқаришга анча вақт кетиши мумкин. Янги тестларни ишлаб чиқариш қачон бошланиши ҳақида хабар берилмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда Covid-19  вирусини юқтирганлар сони 38 млн кишидан ошди. 2020 йил 15 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 175 (+120) нафарни ташкил этмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!