Коронавирусни смартфон ёрдамида бир зумда мустақил аниқлаш тести яратилди  

Американинг етакчи тиббиёт компанияларидан бири — Kroger Health коронавирусга қарши тезкор тестларнинг янги авлодини тақдим этди. Хабар берилишича, эндиликда натижани олиш учун сиз клиникага  бориб, бир неча кун кутишингиз шарт эмас. Сизга қилишингиз керак бўладиган ягона иш – дорихонада биоматериаллардан намуна олиш учун махсус тўплам сотиб олиш. Қолганини эса сунъий интеллект смартфонда бажаради.

Kroger Health ҳозирда АҚШнинг озиқ-овқат ва фармацевтика идорасидан ўзининг тезкор синовларини оммавий бозорга чиқариш учун лицензия олиш устида ишламоқда. Маълум қилинишича, тестни ҳар ким уйида амалга ошириши мумкин. Бунинг учун бурундан шилимшиқ модда таҳлилини ўтказишга имкон берадиган ва кейин оддийгина смартфон камерасини синовга йўналтирадиган махсус тўплам сотувга чиқарилади. Бир неча сония ичида мобиль илова натижани чиқариб беради.

Ишлаб чиқувчиларларнинг айтишлаича, барча натижалар автоматик равишда тегишли соғлиқни сақлаш идораларига юборилади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, кўп одамлар касаллик юқтиришдан қўрқиб, поликлиникага боришдан бош тортишади. Янги ишланма улар учун жуда қўл келиши мумкин.

Бундан ташқари, ушбу техниканинг ҳақиқатан ҳам аниқ эканлиги таъкидланган: ижобий натижаларни нотўғри аниқлаш эҳтимоли 7%, салбий натижа бўйича эса атиги 1%. Бу аллақачон тасдиқланган ПЦР синовларидагига нистатан анча юқори.

Манба

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!