Коронавируснинг ҳозиргача ноъмалум симптоми топилди

Эшитиш қобилиятининг ўзгариши коронавирус билан зарарланганлик белгиси бўлиши мумкин. Бу ҳақида “РИА Новости” агентлиги Лондон Университет коллежи ва Қироллик миллий қўмитаси олимларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Сурат: Stereo.ru

Қайд этилишича, COVID-19га чалинган қатор беморларда тиннитус – ҳеч қандай сабабларсиз қулоқ шанғиллаши кузатилган. Бундан ташқари, касалликнинг оғир шакли билан оғриган беморларда кейинчалик эшитиш қобилияти бутунлай йўқолган.

Шу сабабли ҳам шифокорлар беморлардаги эшитиш қобилиятининг ҳар қандай ўзгаришига эътибор қаратишга ва COVID-19ни даволашда бунга қарши чора кўришга чақирдилар.

Шу билан бирга, тиннитус бошқа хасталикларда ҳам учраши таъкидлаб ўтилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!