Коронавируснинг энг эрта пайдо бўладиган белгиси маълум бўлди

Испаниялик олимлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида тошмаларнинг пайдо бўлиши коронавируснинг дастлабки аломати эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Дарё» нашри JAMA Dermatologyга танган ҳолда.

Олимлар 21 нафар беморни кузатиш натижасида уларнинг 6 нафарида бу каби аломатларни аниқлаган. Тошма пуфакчали ёки доғ кўринишида бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, COVID-19’нинг бошқа аломатлари тошмадан бир неча кун кейин пайдо бўлади. Шунингдек, ҳозирча мазкур аломат касаллар орасида қанчалик тарқалгани маълум эмас.

Бунга қадар олимлар Италияда коронавируснинг оғир шакли билан оғриган 18 нафар бемор терисида «эритематоз тошма» пайдо бўлганини аниқлаган.

Олдинроқ, олимлар тожли вируснинг 6 турини аниқлашгани ҳақида хабар қилган эдик.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!